• 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат 28 январ 2022

"Блэкаут Ўзбекистондаги ИЭСдаги қисқа туташув сабаб содир бўлган" — KEGOC

Қозоғистон электр тармоқларини бошқариш компанияси мамлакатда электр таъминотидаги узилиш сабабини айтиб ўтди.

1078
0
Энергетика вазирлиги

Қозоғистон электр тармоқларини бошқариш компанияси (KEGOC) Қозоғистонда электр таъминотидаги узилиш бўйича баёнот берди.

Баёнотда айтилишича, 2022 йил 25 январь куни Ўзбекистонда Нур-Султон вақти билан соат 11:59да Сирдарё ИЭСда 6 та энергоблок қисқа туташув туфайли ўчирилган бўлиб, умумий ишлаб чиқариш қуввати 1500 МВт дан ортиқ йўқотилган.

Ўзбекистон энергетика тизимида юзага келган электр энергияси узилиши Қозоғистон энергетика тизимидан Ўзбекистон ва Қирғизистон энергетика тизимлари билан параллель ишлашга уланган электр энергиясини узилишига олиб келди. Натижада, 500 кВ кучланишли "Қозоғистоннинг Шимоли-Шарқий-Жануби" транзитида қувватнинг кўтарилиши ва унинг ортиқча юкланиши содир бўлган.

Энергетика ускуналари шикастланишининг олдини олиш ва мамлакатнинг жанубий вилоятларини автоматлаштириш ҳаракати билан тўлиқ қутқариш мақсадида Олмаота, Жамбил, Туркистон ва Қизилўрда вилоятларини алоҳида ишлашга ўтказиш билан транзит тақсимоти юзага келган.

Берилган маълумотга кўра, Ўзбекистон ва Қирғизистон энергетика тизимлари барча электр станциялари ва истеъмолчиларнинг узилиши билан тўлиқ тўхтаган. Ўзбекистон энергетика тизимида узилган қувват тахминан 9600 мега/Ваттни (истеъмолнинг 100 фоизи), Қирғизистонда 2600 мегаваттга яқинни (истеъмолнинг 100 фоизи) ташкил қилган.

Қайта тиклаш доирасида Қозоғистон ЭEСи Қирғизистон ва Ўзбекистон энергетика тизимларига ушбу мамлакатларнинг электр станцияларини кучланиш билан таъминлаш орқали ёрдам кўрсатган, бу эса тиклаш ишларини бошлаш имконини берган.

Таъкидланишича, Қирғизистон энергетика тизимининг нормал режимга қайтиши тахминан бир кун давом этди. 27 январь соат 14:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистон энергетика тизими аварияни бартараф этишда давом этмоқда.

1078
0