• 11 791 сўм
    12.34
  • 13 286 сўм
    86.93
  • 138 сўм
    -0.57
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 791 сўм
    12.34
  • 13 286 сўм
    86.93
  • 138 сўм
    -0.57
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Реклама Бугун, 14:00

APEX BANK Бухорода янги банк хизматлари марказини очди

5 октябрь куни Бухоро шаҳрида APEX BANK нинг янги банк хизматлари маркази тантанали равишда очилди. Янги марказ банкнинг ҳудуддаги хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтириб, аҳоли ва тадбиркорларга зарур банк хизматларидан фойдаланиш ҳамда молиявий эҳтиёжларига мос ечимларни танлаш имконини беради.

144
0
uznews.uz

Марказда жисмоний ва корпоратив мижозларга хизмат кўрсатилади. Жисмоний шахслар омонат ва кредитларни расмийлаштириш, тўловлар ва пул ўтказмаларини амалга ошириш, шунингдек, шахсий молияни бошқариш учун APEX BANKнинг турли банк маҳсулотларидан фойдаланишлари мумкин.

Тадбиркорлар ва компаниялар учун ҳисоб-китоб-касса хизматлари, тўловларни амалга ошириш ва пул маблағларини бошқариш, шунингдек, жорий фаолиятни молиялаштириш ва бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган ечимлар тақдим этилади.

«Бухорода янги марказ очиб, мижозларимизга янада яқинроқ бўлаётганимиздан мамнунмиз. Биз учун шаҳар аҳолиси ва бизнес вакиллари зарур банк хизматларини қулай форматда олиши ва ўзларининг аниқ вазифаларига мос ечимларни топиши муҳим. Ишончим комилки, Бухоро маркази мижозларимиз учун ишончли ҳамкорга айланиб, уларнинг режа ва ташаббусларини амалга оширишига кўмаклашади», – деди APEX BANK бошқарув раисининг ўринбосари Ш. Р. Икрамов.

Марказ мутахассислари мижозларга банк маҳсулотлари билан танишиш ва уларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, мос ечимларни танлашда ёрдам беради. Бу кундалик банк операцияларини амалга ошириш, маблағларни жамғариш ёки бизнесни ривожлантириш каби турли эҳтиёжларни қамраб олади.

Бухоро марказининг очилиши APEX BANK нинг ҳудудлардаги фаолиятини изчил кенгайтириш ва мижозларга янада яқин бўлиш йўлидаги навбатдаги қадамдир. Банк замонавий молиявий хизматлардан фойдаланишни янада қулайлаштириш мақсадида банк хизматлари марказлари тармоғини ривожлантиришда давом этмоқда.

APEX BANK нинг Бухоро банк хизматлари маркази шаҳар аҳолиси ва бизнес вакилларига хизмат кўрсатишга тайёр.

Манзил: Бухоро шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 8-уй

Телефон: 1881
Сайт: apexbank.uz
Instagram: @apexbank.uz
Linkedin: APEX BANK

Реклама ҳуқуқи асосида

144
0

Изоҳ