• 11 791 сўм
    12.34
  • 13 286 сўм
    86.93
  • 138 сўм
    -0.57
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 791 сўм
    12.34
  • 13 286 сўм
    86.93
  • 138 сўм
    -0.57
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 16:03

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Президент суҳбат давомида Владимир Путинни 74 ёшга тўлгани билан табриклади. Томонлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилди.

263
0
uznews.uz

Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Президент Россия раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик ва муваффақиятлар, дўст Россия халқига эса равнақ тилади.

Суҳбатда Владимир Путиннинг замонавий Россияни шакллантиришдаги тарихий роли ва Ўзбекистон–Россия муносабатларини ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссаси таъкидланди.

Шунингдек, ҳамкорликнинг барча йўналишларидаги жадал ривожланиш қайд этилди. Ўзаро савдо ҳажми ҳамда саноат, энергетика ва бошқа устувор соҳаларда етакчи корхоналар кооперацияси кўлами барқарор ошиб бормоқда.

Томонлар Фарғонада арафа куни бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ҳамда Ҳудудлар кенгашининг учинчи йиғилиши якунларини ҳам юқори баҳолади. Маданий-гуманитар алмашинув фаоллашаётгани қайд этилди. Хусусан, Ўзбекистонда Россия санъати фестивали ўтказилган бўлса, айни кунларда Москвада Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтмоқда.

Суҳбат якунида халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди ҳамда бўлажак тадбирлар тақвими муҳокама қилинди.

263
0

Изоҳ