Дастлабки маълумотларга кўра, Ч.Б. вояга етмаган Н.М.га нисбатан зўрлик ишлатиб, жисний эхтиёжларини қондирган ва қизга тан жароҳати етказган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Олмазор тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
5 октябрь куни Олмазор тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ҳамда туман ИИБ ходимлари иштирокида вояга етмаган қиз ва унинг аммаси билан суҳбат ўтказилган.
Айни вақтда қизининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хавфсизлигини таъминлаш ҳамда руҳий ҳолатини барқарорлаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Шунингдек, келгусида тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Н.М.га ҳимоя ордери расмийлаштирилган.
Изоҳ