Маданият вазирининг тегишли буйруғига мувофиқ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фотиҳ Жалолов театр директори лавозимига тайинланди. 7 октябрь куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри жамоасига янги директор таништирилди.
Фотиҳ Жалолов ушбу тайинловга қадар Маданият вазирлиги ҳузуридаги Халқаро фестиваллар дирекцияси директори лавозимида фаолият юритган.
Янги раҳбарни театр жамоасига маданият вазирининг биринчи ўринбосари Нодирбек Сайфуллаев таништирди. У Фотиҳ Жалоловни янги лавозим билан табриклаб, театрнинг ижодий салоҳиятини янада юксалтириш ва унинг фаолиятини янги босқичга олиб чиқишда муваффақият тилади.
Фотиҳ Жалолов янги лавозимида театр жамоаси билан ҳамжиҳатликда ишлаш, замонавий ёндашувларни жорий этиш ва миллий театр санъатини ривожлантиришга ҳисса қўшиши кутилмоқда.
Изоҳ