• 11 778 сўм
    5.5
  • 13 199 сўм
    -25.62
  • 138 сўм
    -2.79
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 778 сўм
    5.5
  • 13 199 сўм
    -25.62
  • 138 сўм
    -2.79
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 08:32

Centrum Air йўловчини нега парвозга қўймаганини тушунтирди

5 октябрь куни C6468 Самара–Тошкент рейси йўловчиси парвозга қўйилмагани ортынан ижтимоий тармоқларда ҳолат юзасидан видео тарқалди. Унда йўловчи ва авиакомпания ходимаси ўртасидаги мулоқот акс этган.

235
0
uznews.uz

Тармоқда тарқалган видеода йўловчилардан бири борт кузатувчисидан ўзбек тилида гапиришни сўрагани кўринади. Йўловчининг ёзишича, шундан сўнг у самолётдан чиқарилган ва парвозга қўйилмаган.

Centrum Air ҳолат юзасидан расмий изоҳ бериб, йўловчи борт кузатувчисига нисбатан тажовузкор муносабатда бўлганини билдирди. Компания маълумотига кўра, у ходимага қўпол тарзда талаблар қўйган, уни ҳақорат қилган ва йўловчилар бортга чиқаётган вақтда унинг ишига халақит берган.

Авиакомпания бундай хатти-ҳаракат бортдаги хавфсизлик ва тартибга таҳдид туғдириши мумкинлигини таъкидлади. Шу сабабли ҳаво кемаси командири йўловчини парвозга қўймаслик ҳақида қарор қабул қилган. Centrum Air ушбу қарорни тўлиқ асосли деб ҳисоблашини маълум қилди.

Компания барча борт кузатувчилари ўзбек, рус ва инглиз тилларини билиши ҳамда йўловчилар билан улар учун қулай тилда мулоқот қила олишини қайд этди.

Centrum Air воқеанинг барча тафсилотлари ҳужжатлаштирилганини билдирди. Авиакомпания мазкур фуқаронинг хатти-ҳаракатлари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда.

235
0

Изоҳ