Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонлик тикувчи BBC лойиҳасига кўра, дунёнинг "100 нафар аёли" рўйхатига киритилди

Бу рўйхатга Ўзбекистондан айнан Дилором Йўлдошева киритилгани сабаблари маълум қилинди.

242views0replies
0

BBC 2024 йил учун дунёнинг 100 нафар илҳомлантирувчи ва таъсирли аёллар рўйхатини эълон қилди. 
Улар орасида тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Надя Мурад, актриса Шэрон Стоун ва ўзбекистонлик тадбиркор Дилором Йўлдошева бор.
Маълум қилинишича, Дилором Йўлдошева икки йил аввал бахтсиз ҳодиса оқибатида иккала оёғини йўқотган. Фалокатга қарамай, у умидсизликка тушмасдан, ўзининг тикувчилик бизнесини очди. У ишчилар ва мактаб ўқувчилари учун кийим тикиш бўйича шартномалар тузиб, ўзи ва ўнлаб бошқа аёлларни даромад билан таъминлади.
BBC'нинг "100 нафар аёл" лойиҳаси дунёнинг турли бурчакларидаги аёллар дуч келаётган барча қийинчиликларга қарамасдан, уларнинг кўпчилиги ўз зиммасига етакчилик вазифасини олиб, жамиятдаги ўзгаришлар учун курашишни давом эттирмоқда.
242views0replies
0

Изоҳлар