9–10 октябрь кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 10–15 даража, кундуз кунлари 25–27 даража бўлади. Жанубий ҳудудлар ва чўлларда айрим жойларда ҳарорат 29–32 даражагача кўтарилади.
10 октябрь куни кечқурун республиканинг ғарбий ҳудудларига нам ҳаво массалари кириб кела бошлайди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
11 октябрь, якшанба куни нам ҳаво массалари Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларига ҳам тарқала бошлайди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, куннинг иккинчи ярмида чўл ҳудудлари ҳамда республиканинг жанубида, кечқурун эса марказий ҳудудларда айрим жойларда ёмғир ёғади. Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида ёғингарчилик кутилмайди.
Кўпчилик вилоятларда илиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Фақат республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ҳаво ҳарорати 18–23 даражагача пасайиши кутилмоқда. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда эсади.
9–11 октябрь кунлари тоғли ҳудудларда айрим жойларда ёмғир ёғади. 11 октябрь куни тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел ва сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкентда бугун ва дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 3–8 метр тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари 13–15 даража, кундуз кунлари 25–27 даража бўлади.
Изоҳ