• 11 847 сўм
    37.38
  • 13 241 сўм
    34.69
  • 139 сўм
    0.8
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 847 сўм
    37.38
  • 13 241 сўм
    34.69
  • 139 сўм
    0.8
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 23:11

Миср Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакатга кириш қоидаларини кучайтирди

1 ноябрдан Ўзбекистон фуқаролари Мисрга боришдан олдин виза олиши керак бўлади. 40 ёшга тўлмаганлар эса мамлакатга фақат яқин қариндошлари ҳамроҳлигида кириши мумкин.

130
0
president.uz

Ўзбекистон фуқаролари учун Мисрга киришнинг янгиланган тартиби 2026 йил 1 ноябрдан кучга киритилади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.

Янги тартибга кўра, Ўзбекистон фуқаролари сафардан олдин Мисрнинг дипломатик ваколатхоналари орқали кириш визасини расмийлаштириши лозим.

Туристик сафарлар ваколатли туроператорлар орқали ташкил этилиши керак.

40 ёшга тўлмаган туристлар Мисрга фақат яқин оила аъзолари — ота-онаси, турмуш ўртоғи ёки фарзандлари ҳамроҳлигида бориши мумкин. Бунда оила сафар давомида фойдаланиш учун камида 5 минг доллар нақд пулга эга бўлиши талаб этилади.

40 ёшдан ошган ва мустақил сафар қилаётган фуқаролар эса ўзлари билан камида 3 минг доллар нақд пул олиб юриши керак.

Мисрга кириш вақтида қуйидаги ҳужжат ва маълумотларни тақдим этиш талаб қилинади:

— меҳмонхона брон қилинганини тасдиқловчи ҳужжат;— мобиль алоқа маълумотлари;— етарли молиявий маблағ мавжудлигини тасдиқловчи маълумот.

Шунингдек, Мисрда бўлиш даврида туристик визани бошқа турдаги визaga ўзгартириш ҳақидаги аризалар қабул қилинмайди.

Зарур ҳужжатларнинг тўлиқ тўпламини тақдим этмаган фуқароларга мамлакатга кириш рад этилиши мумкин. Бундай ҳолатда уларни Мисрга олиб келган авиакомпания орқали ортга қайтариш чораси кўрилади.

Ўзбекистон элчихонаси фуқароларни сафарларни режалаштиришда янги талабларни инобатга олишга чақирди.

130
0

Изоҳ