• 12 427 сўм
    -20.52
  • 14 567 сўм
    20.76
  • 147 сўм
    0.88
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 427 сўм
    -20.52
  • 14 567 сўм
    20.76
  • 147 сўм
    0.88
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат 10 сентябр 2024

Шавкат Мирзиёев Тошкентда Россия бош вазирини қабул қилди

Учрашувда икки мамлакатнинг миллий валюталардаги ҳисоб-китобларга ўтиши, миграция соҳасидаги ҳамкорлик, товар айирбошлашни кўпайтириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

407
0
president.uz

Учрашув аввалида Михаил Мишустин Россия президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди, дея хабар бермоқда Россия ҳукумати Матбуот хизмати хабар берди.

Россия президентининг жорий йил 26-28 май кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида қабул қилинган қарор ва келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Россия Ҳукумати Раиси икки мамлакатнинг миллий валюталарда ҳисоб-китобларга ўтиши муҳимлигини алоҳида таъкидлади. Ҳозир уларнинг улуши 70 фоиздан зиёдни ташкил этмоқда.

Михаил Мишустин товар айирбошлаш суръатини сақлаб қолиш, саноат, энергетика мажмуи, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва иқтисодиётнинг бошқа устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва жадаллаштириш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар кўриш муҳимлигини таъкидлади.

Ўзбекистон президенти ҳудудлар даражасида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, жадал маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш, миграция соҳасида самарали ҳамкорликни ташкил этиш муҳимлигини таъкидлади.

407
0