Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қарор лойиҳасига кўра, автобус ва метрополитенда бир марталик йўлкира нақд пул орқали тўланганда 3 минг сўм миқдорида қолади.
Электрон тўлов тизими орқали бир марталик қатнов учун эса 2,5 минг сўм тўланади. Мазкур тарифга рағбатлантирувчи чегирма қўлланилади.
Шунингдек, транспорт карталаридан фойдаланиш бўйича қатновлар сонига боғлиқ янги тариф режалари жорий этилади. Бир соат ичида бир йўналишдаги жамоат транспортларидан бошқасига ўтишда имтиёзли ва бепул тарифлар ҳам қўлланади.
Бир йўловчининг багажини ташиш хизмати учун йўлкира 4 минг сўм этиб белгиланган.
Янги тарифлар 2026 йил 1 октябрдан кучга кириши кутилмоқда.
Изоҳ