• 11 783 сўм
    -14.45
  • 13 689 сўм
    -51
  • 140 сўм
    1.7
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 783 сўм
    -14.45
  • 13 689 сўм
    -51
  • 140 сўм
    1.7
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 18:28

Президент Олмазор туманидаги Қичқириқ маҳалласида амалга оширилган ишлар билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Олмазор туманидаги Қичқириқ маҳалласида ободонлаштириш ишлари ва аҳоли учун яратилган шароитлар билан танишди.

83
0
president.uz

30 йилдан ортиқ тарихга эга маҳаллада 23 та кўп қаватли уй бўлиб, 1 416 та хонадонда 5,4 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. “Обод маҳалла” дастури доирасида ҳудудни ободонлаштиришга маҳаллий бюджетдан 71,4 миллиард сўм йўналтирилган.

Қичқириқ канали бўйлаб 2,4 километрлик сайилгоҳ барпо этилди. Бу ерда 12,4 километр пиёдалар йўлаги, яшил ҳудуд, 14 та шийпон, фавворалар ва дам олиш масканлари ташкил қилинди. Ҳудудда 6,5 мингга яқин манзарали ва мевали дарахт парвариш қилинмоқда.

Ёшлар учун 12 та воркаут майдончаси ва 3 та футбол майдони қурилди. Маҳаллада 47 та тадбиркорлик субъекти фаолият юритиб, 61 та янги иш ўрни яратилди.

Шунингдек, 8 қаватли замонавий автотураргоҳ ва маданий тадбирлар учун амфитеатр барпо этилди.

Президент 441-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотидаги шароитлар билан ҳам танишди. Бу ерда 450 ўринли иккита янги бино қурилиб, боғчанинг умумий қуввати 835 ўринга етказилди. Муассасада болалар учун туз хонаси ҳамда турли қўшимча тўгараклар ташкил этилган.

Давлат раҳбари аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича масъулларга кўрсатмалар берди.

83
0

Изоҳ