• 11 783 сўм
    -14.45
  • 13 689 сўм
    -51
  • 140 сўм
    1.7
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 783 сўм
    -14.45
  • 13 689 сўм
    -51
  • 140 сўм
    1.7
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Тайинловлар Кеча, 13:11

Саида Мирзиёвага янги вазифа юклатилди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Шавкатовна Мирзиёевага амалдаги лавозимини сақлаб қолган ҳолда янги лавозим берилди.

1173
0
t.me/SShMirziyoyeva

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан Президент Администрацияси раҳбари Саида Шавкатовна Мирзиёева амалдаги лавозимини сақлаб қолган ҳолда, ўриндошлик асосида Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси лавозимига тайинланди.

Бошқарувчи Молия маркази Кенгашининг Бош котиби ҳисобланади. У Кенгаш мажлислари кун тартибини шакллантиришни ташкил этади ҳамда Кенгаш раиси иштирок этмаган мажлисларга раислик қилади.

Шунингдек, Молия маркази фаолиятини йўлга қўйишни мувофиқлаштириш бошқарувчининг асосий вазифаларидан бири бўлади. Жумладан, биринчи навбатда қабул қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни тайёрлаш, давлат органлари ва Марказ тузилмалари ўртасида ҳамкорликни ташкил этиш назарда тутилган.

Бошқарувчи Молия маркази номидан Ўзбекистонда ва хорижда халқаро ташкилотлар, инвесторлар ҳамда ҳамкорлар билан муносабатларда Марказга вакиллик қилади.

У, шунингдек, кадрлар бўйича қарорлар қабул қилишда иштирок этади. Жумладан, Молия маркази маъмурияти ижрочи директори ва унинг ўринбосарларини тайинлашда иштирок этиш, Молиявий хизматлар бошқармаси раҳбарияти бўйича тавсиялар киритиш унинг ваколатларига киради.

Бошқарувчига битимлар тузиш, ишчи гуруҳлар ташкил этиш ҳамда зарур экспертларни жалб қилиш ҳуқуқи ҳам берилган.

1173
0

Изоҳ