• 11 783 сўм
    -14.45
  • 13 689 сўм
    -51
  • 140 сўм
    1.7
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 783 сўм
    -14.45
  • 13 689 сўм
    -51
  • 140 сўм
    1.7
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 13:28

Бельгия ва Швециянинг Ўзбекистондаги янги элчилари тайинланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Бельгия ва Швециянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиларининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

198
0
uznews.uz

Бельгия элчиси этиб тайинланган Маттиас Кенде билан учрашувда Тошкентда Бельгия элчихонаси фаолиятининг бошланиши икки давлат муносабатларини ривожлантиришдаги муҳим воқеа экани қайд этилди.

Томонлар сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Бельгия ўртасидаги алоқаларни икки томонлама ҳамда Европа Иттифоқи доирасида ривожлантиришга тайёрлик билдирилди.

Шунингдек, Бахтиёр Саидов Швециянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Мартин Розеннинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

Учрашувда сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги муносабатлар фаоллашгани таъкидланиб, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, ишбилармон доиралар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.

Томонлар Ўзбекистон–Бельгия ва Ўзбекистон–Швеция муносабатларини янада ривожлантириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканини билдирди. 

198
0

Изоҳ