Воқеа жорий йилнинг 10 сентябрь куни соат 15:00 ларда “Қизилқум” кон бошқармаси Автомобиль транспорти бошқармаси “Пистали” 1-транспорт цехининг фойдаланишда бўлган автомобиль шиналарини сақлаш майдонида содир бўлган.
Маълум қилинишича, қувур ташувчи автомобилнинг тиркамасида шиномонтаж ишларини бажариш вақтида бахтсиз ҳодиса юз берган. Ҳодиса оқибатида икки нафар ишчи-ходим вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, назорат қилувчи давлат ташкилотлари томонидан махсус текширув ўтказилиб, бахтсиз ҳодисанинг содир бўлиш ҳолатлари ва келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
Комбинатнинг масъул хизматлари томонидан бундай бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳодиса НКМКда сўнгги икки ой ичида инсонлар ўлими билан боғлиқ қайд этилган иккинчи ҳолат ҳисобланади. 21 июль куни Мурунтов конида автoағдаргич енгил автомобилни босиб, эзиб юборган. Оқибатда икки ишчи воқеа жойида ҳалок бўлган.
Изоҳ