• 11 783 сўм
    -14.45
  • 13 689 сўм
    -51
  • 140 сўм
    1.7
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 783 сўм
    -14.45
  • 13 689 сўм
    -51
  • 140 сўм
    1.7
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 13:25

Ўзбекистонда профилактик эмлаш ўтказиш тартиби белгиланди

Соғлиқни сақлаш вазирининг 9 сентябрдаги буйруғи билан карантин ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши хавфи юзага келганда аҳолини профилактик эмлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

223
0
uznews.uz

Низомга кўра, профилактик эмлаш ҳудудда юқумли касаллик аниқланиб, у фаол тарқала бошлаган ёки аҳолининг муайян қатламлари юқтириш хавфи мавжуд бўлган ҳолатларда ўтказилади.

«Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, профилактик эмлашни жорий этиш тўғрисидаги қарор бош давлат санитария врачи томонидан қабул қилинади.

Қарорда юқумли касаллик номи ва эмлашни жорий этиш асослари, унинг мақсади, эмлаш ўтказиладиган ҳудуд ва аҳоли гуруҳлари, қўлланиладиган вакцина тури, эмлашни бошлаш ва якунлаш санаси, шунингдек, жараённи ташкил этувчи тиббиёт муассасалари ҳамда санитария-эпидемиология органлари кўрсатилади.

Эмлаш жараёнида биринчи навбатда юқтириш ва инфекцияни атрофдагиларга тарқатиш хавфи юқори бўлган шахсларга устуворлик берилади.

Профилактик эмлаш учун фақат давлат рўйхатидан ўтган ва қўллашга рухсат этилган вакциналардан фойдаланишга йўл қўйилади.

Эмлашдан олдин фуқарога вакцина, унинг эҳтимолий реакциялари, кейинги тиббий кузатув тартиби ва эмлашдан бош тортишнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида тўлиқ маълумот берилиши керак.

Эмланган ҳар бир шахс ҳақидаги маълумотлар Ягона тиббий ахборот тизимига киритилади.

Низом 2026 йил 10 сентябрдан кучга кирган. 

223
0

Изоҳ