Излаш
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятида бир оиланинг 5 нафар аъзоси қотиллик аломатлари билан топилди

Хонадонда эркак, аёл ва 3 нафар вояга етмаган шахсларнинг мурдалари турли тан жароҳатлари билан топилган.

2051views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 26 июль соат 06:19 атрофида Тошкент вилояти Янгийўл тумани Нурафшон кўчасида жойлашган хонадонда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан Янгийўл тумани ФВБ Ёнғин қутқарув қисми ўт ўчирувчилари томонидан воқеа жойига чиқилиб, келиб чиққан ёнғин бартараф этилган.
Хонадонни кўздан кечириш давомида бир оиланинг 5 нафар аъзоси 1991 йилда туғилган эркак, 1999 йилда туғилган аёл, 2021 ва 2022 йилда туғилган бола ва 2018 йилда туғилган қизнинг мурдалари турли тан жароҳатлари билан топилган. Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда прокуратура ва ИИОнинг малакали ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи томонидан жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.
2051views0replies
0

Изоҳлар