Излаш
RUUZ

Криминал

Тошкентда Notcoin сотган 21 ёшли йигит қамалди

У 20 000 дона Notcoin крипто-активини 150 АҚШ доллари эвазига сотган. Унинг телефони суд томонидан йўқ қилинди ва ўзига жазо тайинланди.

193views0replies
0

UzNews.uz

2024 йил июль ойининг 23 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди крипто-активларни ноқонуний сотган йигитга жазо тайинланди. Бу ҳақда Олий суд порталида маълумот келтирилган.
Иш ҳужжатига кўра, 2024 йил 28 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББ Котибияти томонидан рўйхатга олинган фуқаронинг аризаси юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилганда 21 ёшли Ғ.Ё.га тегишли телефон ва пластик картадан крипто-активларнинг ноқонуний фаолияти билан шуғулланганлиги аниқланган.
Суд мажлисида сўралган Ғ.Ё. юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолат бўйича айбини тан олиб, крипто-активни Telegram ижтимоий тармоғида йиғганлигини, 20 000 дона Notcoin крипто-активини 150 АҚШ доллари эвазига сотганлигини, бунинг ноқонуний эканлигини билмаганлигини, бошқа бундай ҳолат такрорланмаслигини маълум қилиб, енгиллик беришни сўраган.
Суд қарори билан йигит МЖтК 155-4-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилиб ва унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Ашёвий далил сифатида олинган бир дона “REDMI NOTЕ 9” номли телефон аппарати тегишли тартибда йўқ қилиниши белгиланган.
193views0replies
0

Изоҳлар