Бугун, 10 октябрь куни Божхона қўмитаси ташаббуси билан 12 та ижро иши доирасида божхона органлари томонидан ноқонуний муомаладан олинган умумий қиймати 486 миллион сўмлик 34 600 қути тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди. Бу ҳақда ДБҚ матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда жамоатчилик, ишлаб чиқарувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Қайд этилишича, ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, 2025 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси улуши 9,4 фоизни ташкил этган. Ноқонуний тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг энг юқори даражаси Наманган (25,2%) ва Фарғона (22,3%) вилоятларида қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил ва 2025 йилнинг ўтган даврида жамоатчилик, ишлаб чиқарувчилар ва оммавий ахборот воситалари иштирокида қарийб 2 миллион қути ноқонуний тамаки маҳсулотлари йўқ қилинган.
Изоҳ