• 11 963 сўм
    50.85
  • 13 971 сўм
    97.5
  • 155 сўм
    1.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 963 сўм
    50.85
  • 13 971 сўм
    97.5
  • 155 сўм
    1.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 10 октябр 21:14

Тошкентда ўзига нотаниш аёлнинг кўкрагидан ушлаб, шилқимлик қилган эркак қамалди

39 ёшли эркак Чилонзор туманида аёлга шилқимлик қилгани учун жазога тортилди.

510
0
UzNews.uz

Суд ҳужжатларига кўра, ҳуқуқбузар Л.О. 2025 йил 26 сентябрь куни Чилонзор тумани Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 50-уйда жойлашган МЧЖ ҳудудида бўла туриб, С.К. исмли аёлнинг кўкрак қисмига тегиниб, шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаб, унга шаҳвоний шилқимлик қилган.

Суд мажлисида Л.О. юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатдаги айбига иқрорлигини, содир этган қилмишидан пушаймонлигини, бундан кейин бу ҳолатлар бошқа такрорланмаслигини билдириб, суддан унга нисбатан жазо тайинлашда енгиллик беришни сўраган.

Л.О. Ўзбекистон МЖтК 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилган ва унга нисбатан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

510
0

Изоҳ