• 12 141 сўм
    17.53
  • 14 053 сўм
    -41.54
  • 149 сўм
    0.22
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 141 сўм
    17.53
  • 14 053 сўм
    -41.54
  • 149 сўм
    0.22
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 13:31

Тошкентдаги мактабда бир нечта ўғил болалар бир қизни таҳқирлаб, калтаклашди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумот берди.

264
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 300-умумтаълим мактабида бошланғич синф ўқувчиларидан бўлган бир нечта ўғил болалар бир қизни таҳқирлаб, калтаклагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумот берди. 

Аниқланишича, ҳолат 20 сентябрь куни бўлиб ўтган. Мактабнинг 4-синф ўқувчиси И.А ва синфдош ўғил болалар ўртасида дарсдан сўнг даҳанаки низо ортидан жанжал келиб чиққан. Мактаб маъмурияти бу ҳолат юзасидан ҳудуд профилактика инспектори ва мактабга бириктирилган инспектор психологларга хабар берган.

Ўрганиш натижаларига кўра, И.А. билан жанжаллашган ўқувчилар — И.А ва Э.Ж ота-оналари МЖтКнинг 47-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

“Шунингдек, бу каби ҳолатларга қайта йўл қўймаслик мақсадида ота-оналар билан йиғилиш ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда мактаб директори ва масъулларга интизомий чора кўрилди”, - дейилади хабарда.

264
0

Изоҳ