• 12 141 сўм
    17.53
  • 14 053 сўм
    -41.54
  • 149 сўм
    0.22
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 141 сўм
    17.53
  • 14 053 сўм
    -41.54
  • 149 сўм
    0.22
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 16:42

Тошкентда синфдоши ЙТҲда ҳалок бўлган мактаб ўқувчисига ҳукм ўқилди

17 ёшли йигит акасининг машинасини рухсатсиз олиб, 137 км/соат тезликда ҳаракатланган ва Damas билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

345
0
Видеодан кадр

Тошкентда 17 ёшли мактаб ўқувчиси рухсатсиз акасига тегишли бўлган автомобилни олиб кетиб, ҳалокатли ЙТҲ содир этди, дея хабар берилди "Миллар" дастури репортажида.

Ушбу ЙТҲ жорий йилнинг 23 март куни эрта тонгда содир бўлган. Ундан бир неча сония олдин судланувчининг синфдоши йўлни телефонга видеотасвирга олган - видеода автомобилнинг тезлиги 137 км/соатга етгани, рухсат этилган максимал тезлик эса 70 км/соат бўлганини кўриш мумкин.

Судланувчи бошқарувидаги Tracker автомобили Damas билан тўқнашиб кетган. Tracker'нинг орқа ўриндиғида ўтирган йўловчилардан бири салондан учиб чиқиб кетган ва воқеа жойида ҳалок бўлган. Damas йўловчилари тан жароҳатлари олиб, шифохонага етказилган.

Судланувчи ўқувчи бўлган 280-мактабда мазкур иш бўйича сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Судда йигит кечирим сўраб, содир бўлган воқеадан афсусда эканлигини билдирди.

Суд судланувчини ЖКнинг 266-моддаси 2-қисмида (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топди.

Унга нисбатан ЖКнинг 57 ва 85-моддаларига асосан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Чилонзор туман судининг 2020 йил 23 декабрдаги ҳукми бўйича шартли жазонинг ўталмаган қисми инобатга олиниб, узил-кесил 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Бироқ, суд ЖКнинг 72-моддаси (шартли ҳукм қилиш)га асосланиб, тайинланган жазони шартли деб ҳисоблаб, 3 йил синов муддати белгилади.

345
0

Изоҳ