• 12 123 сўм
    51.35
  • 14 095 сўм
    77.81
  • 149 сўм
    1.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 123 сўм
    51.35
  • 14 095 сўм
    77.81
  • 149 сўм
    1.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар Кеча, 15:53

Фарғонада Damas ҳайдовчиси уриб юборган 3-синф ўқувчиси шифохонада вафот этди

Damas ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 9 ёшли болани уриб юборган.

243
0
Видеодан кадр

Фарғона вилоятининг Қува туманида 9 ёшли бола ҳалок бўлди. ЙТҲ туман ҳудудидан ўтувчи Д-105 автомобиль йўлининг 182-километрида содир бўлган.

Соат 07:30 атрофида мактабга кетаётган бола пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётганда, уни ишончнома асосида автомашинани бошқариб кетаётган Damas автомобилининг 21 ёшли ҳайдовчиси уриб юборган.

Бола биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага етказилган, бироқ кўрилган чораларга қарамай, у вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

243
0

Изоҳ