• 12 123 сўм
    51.35
  • 14 095 сўм
    77.81
  • 149 сўм
    1.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 123 сўм
    51.35
  • 14 095 сўм
    77.81
  • 149 сўм
    1.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 09:36

Инстаграмда президентни ҳақорат қилган 18 ёшли йигитга ҳукм ўқилди

Оҳангаронлик фуқаро президентнинг Инстаграмдаги сурати остига изоҳ қолдирган, экспертиза уни давлат раҳбарига нисбатан ҳақоратли деб топган. Судда у ўз айбига иқрор бўлди ва бу хабарни оқибатини ўйламасдан ёзганини айтди.

563
0
UzNews.uz

Жиноят ишлари бўйича Оҳангарон шаҳар судида президент шаънига ҳақоратли изоҳ қолдирган 18 ёшли Б.О.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилди.

Судланувчи ўзига тегишли Instagram профили орқали Ўзбекистоннинг биринчи ва амалдаги президентлари тасвирланган фотосурат остида Шавкат Мирзиёевга нисбатан ҳақоратомуз мазмундаги изоҳ қолдирган.

Комплекс суд-сиёсатшунослик лингвистик экспертизаси хулосасига кўра, шарҳда президентга қарши қаратилган, унинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда обрўсизлантирувчи фикрлар, ғоялар ва баёнотлар мавжуд.

Нима учун бундай изоҳ қолдиргани ва мақсади нима бўлгани ҳақидаги саволга судланувчи ҳеч қандай мақсад бўлмагани, изоҳни ўйламасдан ёзганини айтди.

Суд ҳукми билан у жиноят содир этганликда айбдор деб топилди.

Суд ҳукмига кўра, судланувчига ЖКнинг 158-моддаси 3-қисми билан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

563
0

Изоҳ