• 12 123 сўм
    51.35
  • 14 095 сўм
    77.81
  • 149 сўм
    1.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 123 сўм
    51.35
  • 14 095 сўм
    77.81
  • 149 сўм
    1.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат Кеча, 16:41

Шавкат Мирзиёев МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида нутқ сўзлади

Президент стартапларни илгари суриш учун венчур платформа яратишдан тортиб, энергетика ва рақамлаштириш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишгача бўлган қатор амалий ташаббусларни илгари сурди.

228
0
president.uz

Шавкат Мирзиёев МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилишида қатор амалий таклифларни илгари сурди.

Улар кўп томонлама ҳамкорлик самарадорлигини ошириш ва Ҳамдўстлик мамлакатлари иқтисодиётларининг барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган. Хусусан:

- глобал беқарорлик шароитида МДҲ форматининг барқарорлиги ва зарурлигини таъкидлаб, саъй-ҳаракатларни ҳамкорликнинг амалий йўналишларига қаратишни таклиф қилди;

- транспортнинг барча турлари билан интеграциялашган ахборот-логистика марказларини ташкил этиш ва Ўзбекистонда Транспортда давлат-хусусий шериклик бўйича МДҲ мамлакатлари конференциясини ўтказиш таклифини илгари сурди;

- махсус иқтисодий зоналарни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича "йўл харитаси"ни тайёрлаш, шунингдек, стартаплар ва инновацияларни илгари суриш учун МДҲ венчур платформасини яратишни таклиф қилди;

- Ўзбекистон Тошкентда "ИННОПРОМ" кўргазмаси доирасида МДҲ Инновацион индустрия форумини ўтказишга тайёрлигини маълум қилди;

- МДҲ энергетика секторини инновацион ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ҳамда анъанавий ва яшил энергетика бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишни қўллаб-қувватлади;

- Рақамлаштириш ва сунъий интеллект бўйича кўп томонлама Ҳаракатлар режасини тайёрлаш, фан, таълим ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилди;

- Дипломларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги янги Давлатлараро битим ва Хива шаҳрида МДҲ Ёшлар форумини ўтказиш ва Ёшлар инновациялар лабораториясини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди;

- хавфсизлик масалаларига тўхталиб, МДҲ мамлакатлари ташқи сиёсат идоралари ва махсус хизматлари ўртасидаги мувофиқлаштиришни фаоллаштиришни таклиф қилди, Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратди, ушбу мамлакатдаги инфратузилма лойиҳаларида биргаликда иштирок этишни таклиф қилди.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев "Марказий Осиё - Россия" саммитида нутқ сўзлаб, стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва минтақавий барқарорликни биргаликда таъминлашга қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурган эди.

228
0

Изоҳ