• 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 20 ноябр 2023

Индонезиянинг Batik Air авиакомпанияси Куала-Лумпурдан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

Парвоз қатнови 15 декабрдан бошланади, рейслар ҳафтанинг жума кунлари амалга оширилади.

164
0
etphotos.com

Индонезиянинг "Batik Air" авиакомпаниясининг биринчи парвози 2023 йил 15 декабрга режалаштирилмоқда, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати.

Куала-Лумпур — Тошкент — Куала-Лумпур йўналиши бўйича мунтазам парвозлар Airbus А330 самолётларида ҳафтада бир марта, жума кунлари амалга оширилади.

Авиакомпания вакиллари Uzbekistan Airports раҳбарияти билан учрашув давомида минтақада йўналишлар тармоғини ривожлантириш ва парвозлар сонини кўпайтириш ниятини билдирди. Ўз навбатида, бошқарув компанияси авиаташувчини қўллаб-қувватлашда давом этишга тайёрлигини маълум қилди.

"Batik Air" — бош қароргоҳи Жакартада жойлашган Индонезия авиакомпанияси бўлиб, Индонезия ичида мунтазам йўловчи рейсларини амалга оширади ҳамда "Lion Air" (лоукостер) арзон авиакомпаниясининг шўба корхонаси ҳисобланади.

164
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш