• 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Криминал 9 июн 2023

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган 55 ёшли эркак ушланди

Ҳолат юзасидан эркакка нисбатан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

895
0
Видеодан кадр

Куни кеча Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида ўрта ёшдаги бегона эркак "подъезд"да 7 яшар қизга тегажоғлик қилгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати изоҳ берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 7 июнь куни тахминан соат 17:00 атрофида 1968 йилда туғилган Х.А. Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирининг йўлагида, вояга етмаган 2015 йилда туғилган Л.С.га нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

"Гумон қилинувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда", — дейилади хабарда.

895
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш