• 12 345 сўм
    -82.22
  • 14 501 сўм
    -65.52
  • 150 сўм
    2.74
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 345 сўм
    -82.22
  • 14 501 сўм
    -65.52
  • 150 сўм
    2.74
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал 4 апрел 2024

Тошкент вилоятида хотинини ўз жонига қасд қилишга мажбурлаган эркак қўлга олинди

Аввалроқ 28 ёшли аёл турар-жой биносининг 5-қаватидан сакраб вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олинган.

995
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 27 март куни Бекобод туманида 28 ёшли аёл 5-қаватдан тушиб кетиб вафот этганлиги ҳақида хабар берган эдик. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси Матбуот хизмати баёнот берди.

Унга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Бекобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, ЖКнинг 103-моддаси (ўзини-ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

"Марҳуманинг турмуш ўртоғи ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган. Тергов ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади", - дейилади хабарда.

995
0