• 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 1 апрел 2024

Тошкент вилоятида 28 ёшли аёл 5-қаватдан ўзини ташлаб юборди

Маълумотларга кўра, марҳума эри билан доимий жанжаллашиб келган. Оқибатда, у ўз жонига қасд қилган.

423
0
UzNews.uz

Бош прокуратуранинг UzNews.uz'га берган маълумотига кўра, 27 март куни соат 21:30 ларда Бекобод тумани “Далварзин” МФЙда яшовчи 1996 йилда туғилган Н.Х. яшаш хонадонининг 5-қаватидан ўзини ташлаб, ўз жонига қасд қилган.

Воқеа жойини кўздан кечириш давомида Н.Х.нинг яшаш хонадонидан унинг бир дона “Redmi 6A” русумли телефон аппарати олинган. Марҳуманинг вафот этган ҳолати юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган.

Маълумотга кўра, марҳума аёлнинг икки нафар фарзанди бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан Бекобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, натижаси юзасидан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Шунингдек, мазкур воқеа тўғрисида ижтимоий тармоқда хабарлар тарқалди. Унга кўра, унинг яқинлари аёлнинг турмуши нотинч бўлганини, эри ваҳшийларча калтаклаб келганини айтишган. 9 йиллик турмушнинг бор-йўғи 3 йилини эриникида яшаган. Лекин шу орада 3 марта ҳимоя ордери берилган бўлса ҳам зўравонга бирор чора кўрилмаган.

423
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш