• 11 972 сўм
    -8.72
  • 13 160 сўм
    26.35
  • 146 сўм
    0.71
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 972 сўм
    -8.72
  • 13 160 сўм
    26.35
  • 146 сўм
    0.71
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 19:17

Тошкентда Европа фуқароларини криптоактивлар орқали алдаган 10 кишилик яширин колл-марказ аниқланди

Яшнобод туманидаги яширин колл-марказ ходимлари мессенжерлар орқали Европа фуқароларини алдаб, уларнинг криптоактивларини ўзлаштирган. Гуруҳнинг ноқонуний айланмаси 203 минг USDTдан ошган.

38
0
видеодан кадр

Тошкент шаҳар ИИББ Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан «Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор профилактик ойлиги доирасида Яшнобод туманида тезкор-қидирув тадбири ўтказилди.

Натижада Хосиятли маҳалласидаги хонадонлардан бирида 10 нафар фуқародан иборат яширин онлайн колл-марказ аниқланди.

Дастлабки маълумотларга кўра, гуруҳ аъзолари мессенжерлар орқали хорижликларга сохта ҳужжатлар тайёрлаш, трейдинг ва криптоактивлар бўйича таълим беришни таклиф қилган. Кейин эса алдов йўли билан уларнинг криптоактивларини шахсий электрон ҳамёнларига ўтказиб, ўзлаштирган.

Тезкор тадбир давомида 8 та ноутбук, 58 та телефон ва 3 та компьютер қурилмаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилди. Шунингдек, гуруҳ аъзоларининг пойтахтда вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан яшаб келгани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278⁸-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

38
0

Изоҳ