Ижтимоий тармоқларда радарлар ноқонуний ишлаётгани, айрим ҳолларда ҳайдовчиларнинг тезлигини амалдаги кўрсаткичдан юқори қайд этаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилишича, фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш ва йўл ҳаракати қоидалари ижросида қонунийликни таъминлаш мақсадида республика бўйлаб ўрнатилган барча фото-видео қайд этиш қурилмалари ва радарлар фаолияти текширилмоқда.
Ушбу қурилмаларнинг доимий равишда соз, аниқ ва барқарор ишлашини таъминлаш учун улар Ўзбекистон Миллий метеорология институти мутахассислари томонидан мунтазам метеорологик текширув ва синовлардан ўтказилади.
Текширув жараёнида радарларнинг техник талабларга мувофиқлиги, тезликни қайд этиш аниқлиги ҳамда қонуний фаолият юритаётгани кўздан кечирилади.
Аниқланган камчиликлар ёки қонунбузилиш ҳолатлари бўйича масъулларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилиши маълум қилинди.
Изоҳ