• 12 024 сўм
    9.24
  • 13 237 сўм
    -43.89
  • 146 сўм
    -0.65
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 024 сўм
    9.24
  • 13 237 сўм
    -43.89
  • 146 сўм
    -0.65
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 16:31

Тошкентнинг саккизта туманига янги прокурор тайинланди

Тайинланган раҳбарларнинг аксарияти бунга қадар бошқа туман ва вилоят прокуратураларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

205
0
uznews.uz

Бош прокурорнинг тегишли буйруқлари билан Мирзо Улуғбек, Яккасарой, Олмазор, Яшнобод, Чилонзор, Юнусобод, Сергели ва Мирабод туманларига янги прокурорлар тайинланди.

Жумладан, Мирзо Улуғбек тумани прокурори этиб Яҳё Абдуғаниевич Абдураҳмонов тайинланди. У бунга қадар Юнусобод тумани прокурори лавозимида ишлаган.

Яккасарой тумани прокурори лавозимини аввал Олмазор тумани прокуратурасига раҳбарлик қилган Аҳрор Ғаниевич Ахунов эгаллади.

Олмазор тумани прокурори этиб Абдураҳим Акрамжон ўғли Муҳиддинов тайинланди. У тайинловга қадар Бош прокуратуранинг ёқилғи-энергетика соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи бўлган.

Яшнобод тумани прокурори лавозими Ойбек Ражаббой ўғли Шамуратовга топширилди. У аввал Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Чилонзор тумани прокурори этиб Самарқанд вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Сарвар Тўхтамуродович Базаров тайинланди.

Юнусобод тумани прокуратурасига эса Бухоро вилояти прокурорининг ўринбосари бўлган Иброҳим Асатович Расулов раҳбарлик қилади.

Сергели тумани прокурори этиб Қашқадарё вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Сирожиддин Буриевич Файзиев тайинланди.

Мирабод тумани прокурори лавозимини эса аввал Наманган вилояти прокурорининг ўринбосари бўлган Қобилжон Нумонович Аҳмаджанов эгаллади.

Қайд этилишича, тайинланган саккиз нафар прокурорнинг барчаси катта адлия маслаҳатчиси унвонига эга.

205
0

Изоҳ