Ижтимоий тармоқларда AI-80 бензини яна сотувга қайтарилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ биржа савдоларига чиқарилган мазкур ёқилғи аҳолига сотиш учун эмас, балки қайта ишлаш корхоналари эҳтиёжи учун мўлжалланган.
Изоҳланишича, биржа савдоларига қўйилган AI-80 маркали бензин қайта ишлаш корхоналарида хомашё сифатида фойдаланиш учун чиқарилган. Ушбу маҳсулотдан технологик қайта ишлаш орқали юқори октанли бензин ва бошқа кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш мумкин.
Савдо шартларига кўра, мазкур бензинни фақат тегишли лицензияга эга қайта ишлаш корхоналари харид қилиши мумкин.
Таъкидланишича, ушбу савдолар AI-80 бензинининг автомобиль ёқилғиси сифатида АЁҚШларда сотувга қайтарилишини англатмайди. Уни автомобилларга ёқилғи сифатида сотиш бўйича амалдаги чекловлар ўз кучида қолади.
Изоҳ