Ўзгидромет маълумотларига кўра, душанба куни кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистоннинг айрим ҳудудларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати +13…+18, жанубда эса +20…+22 даража бўлиши кутилмоқда.
Ҳафта давомида Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади. Фақат республиканинг шимолий ҳудудлари ва чўл зоналарининг айрим жойларида 17–18 ва 20 ноябрь кунлари ёмғир ёғиши мумкин.
17 ноябрь куни ҳаво ҳарорати кечаси +3…+8, кундузи +13…+18 даража бўлади. 18–20 ноябрь кунлари эса ҳарорат аста-секин кўтарилиб, кечаси +7…+12, кундузи +17…+22 даражага етади.
Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати меъёрдан 3–5 даража, ҳафта охирида эса 8–10 даража юқори бўлиши кутилмоқда.
16–18 ноябрь кунлари айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол 7–12 м/с тезликда эсади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 18–20 ноябрь кунлари айрим жойларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ўзгарувчан булутли об-ҳаво бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол 3–8 м/с тезликда эсади.
Пойтахтда 16–18 ноябрь кунлари кундузи ҳаво ҳарорати +15…+17 даража, 19–20 ноябрь кунлари эса +20…+22 даража бўлади. Кечаси 17 ноябрь куни +4…+6, 18–20 ноябрь кунлари +10…+12 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ