Шунчаки дам олиш учун борадиган жойлар бор. Шундай ороллар борки, улардан кейин таътил ҳақидаги одатий тасаввурингиз бутунлай ўзгаради. Маврикий айнан шундай жойлардан бири.
Ҳинд океанида, Африканинг шарқий соҳилларидан унча узоқ бўлмаган масофада жойлашган ушбу орол узоқ вақтдан бери бутун дунё бўйлаб саёҳатчилар учун энг севимли йўналишлардан бирига айланган. Бироқ унинг жозибаси фақат пальмалар ва мовий океан акс этган гўзал манзаралар билан чекланмайди. Маврикий соҳил бўйидаги дам олишни, бетакрор табиат, гастрономия, саргузаштлар ва юқори даражадаги меҳмонхона хизматини ўзида ажойиб тарзда бирлаштиради.
Шунчаки гўзал соҳиллар эмас: Маврикий нимаси билан ҳайратга солади
Саёҳатчилар эътибор берадиган биринчи навбатда океаннинг ақл бовар қилмайдиган рангларидир. Соҳил бўйидаги майин фируза рангдан тортиб, узоқдаги тўқ мовий тусларгача — ҳар бир манзара ўзига хос гўзалликка эга. Оппоқ қум, ям-яшил тоғ ёнбағирлари ва чексиз пальма боғлари бошқа ҳеч бир маскан билан адаштириб бўлмайдиган манзараларни яратади.
Бироқ, бутун Маврикийни пляжлар ва меҳмонхона бассейнлари билан чекланади деб ҳисоблаш катта хато бўларди.
Бу ерда Le-Morne яриморолидаги машҳур сувости шаршарасини ҳаводан томоша қилиш, Шамарел ҳудудидаги етти хил рангли қумларни кўриш, Pamplemousses ботаника боғида сайр қилиш, маҳаллий маданият билан яқиндан танишиш ва қўшни оролларга денгиз саёҳатига чиқиш мумкин.
Фаол дам олишни ёқтирувчилар учун снорклинг, дайвинг, катамаранларда сайр қилиш, дельфинларни кузатиш ва турли денгиз экскурсиялари мавжуд.
Шошилмасдан дам олишни афзал кўрадиганлар учун эса орол бутунлай бошқача ҳашаматни таклиф этади: океанга қараган тонг, очиқ террасада нонушта қилиш, оёқларингиз остидаги юмшоқ қум ва ҳеч қаерга шошилмаслик каби туйғулар.
Таътилни узайтиришни хоҳлайдиган меҳмонхоналар
Маврикий нафақат табиати, балки юқори даражадаги меҳмонхона инфратузилмаси билан ҳам машҳур. Бу ерда халқаро меҳмонхона брендлари, танҳо курорт мажмуалари, шахсий бассейнли виллалар ва пухта ўйланган дам олиш концепцияларига эга меҳмонхоналар мавжуд.
Алоҳида эътиборга лойиқ масканлар қаторида Royal Palm Beachcomber Luxury, Constance меҳмонхоналар тармоғи, St. Regis Le Morne, Shangri-La Le Touessrok ва Four Seasons Resort Mauritius at Anahita каби меҳмонхоналар бор.
Уларнинг ҳар бири ўзига хос муҳитни таклиф этади: тропик табиат қўйнида осойишта дам олишдан тортиб, нафис курорт хизмати ва романтик саёҳатларгача.
Шу билан бирга, Маврикийни фақат ёш келин-куёвлар учун йўналиш деб бўлмайди. Орол эр-хотинлар, болали оилалар, дўстлар билан бирга дам олишни янги таассуротлар билан уйғунлаштирмоқчи бўлган саёҳатчилар учун айни муддао бўлади.
Оролда бўлганлар нима дейди
Суратлар ва саёҳат тавсифлари йўналиш ҳақида кўп нарсани айтиб бериши мумкин. Аммо бу масканни ўз кўзи билан кўрган инсоннинг таассуротлари билан ҳеч нарса тенглаша олмайди.
Айнан шу сабабли биз Маврикийга саёҳат қилган Азиза Халилова ўзининг унутилмас таассуротлари билан ўртоқлашди.
Тошкентдан парвоз қандай ўтди? Меҳмонхоналар нимаси билан ҳайратлантирди? Оролда қандай об-ҳаво кутиб олди? Нималарни татиб кўриш ва қайси машғулотларни албатта синаб кўриш керак?
Азиза интервью давомида ўз тажрибаси билан ўртоқлашиб, ушбу йўналишга саёҳат қилишни режалаштираётган инсонларни қизиқтирадиган саволларга жавоб берди.
Зеро, айнан шундай самимий таассуротлар бўлажак саёҳатчиларга нималарни кутиш мумкинлигини яхшироқ англаш ва Маврикийга шунчаки сайёҳлик суратлари орқали эмас, балки уни яқиндан ҳис қилган инсон нигоҳи билан қараш имконини беради.
Маврикий янада яқинлашди: энди Тошкентдан тўғридан-тўғри
Яқин вақтгача Ўзбекистон аҳолиси учун Маврикийга саёҳат қилиш узоқ парвозлар ва транзит йўналишлари билан боғлиқ эди. Энди эса вазият ўзгармоқда.
Prestige Travel Uzbekistan Airways авиакомпанияси билан ҳамкорликда Тошкентдан тўғридан-тўғри чартер рейсида Boeing 787 Dreamliner бортида оролга саёҳат қилиш имкониятини очмоқда.
Бу Тошкент — Маврикий йўналиши бўйича биринчи тўғридан-тўғри чартер рейс бўлиб, экзотик оролни ўзбекистонлик саёҳатчилар учун анча қулай қилади.
Дастур доирасида парвозлар қуйидаги саналарда амалга оширилади:
• 2026 йил 26 декабрь — 2027 йил 3 январь;
• 2027 йил 3-11 январь;
• 2027 йил 11-19 январь.
Айниқса, Янги йил байрамларини Маврикийда кутиб олишни истаганлар учун бу жуда жозибадор таклиф. Одатий қиш манзаралари ўрнига қуёшли кунлар, илиқ океан, тропик табиат ва Ҳинд океанининг энг гўзал масканларидан бирида байрамона оқшомлар сизни кутади.
Яна бир муҳим жиҳат: Ўзбекистон фуқаролари учун Маврикийга визасиз кириш имконияти мавжуд, мамлакатга етиб келгач, тегишли рухсатнома расмийлаштирилади. Бундан ташқари, ҳар бир киши учун тунига 3 евро миқдорида туристик йиғим ундирилади. 12 ёшга тўлмаган болалар ушбу йиғимдан озод этилган.
Нега айнан ҳозир Маврикийга саёҳат қилиш керак
Баъзан катта саёҳат учун шунчаки муносиб сабаб керак бўлади. Бугун эса бундай сабаблар бир нечта.
Тошкентдан тўғридан-тўғри парвоз, Янги йилни тропик манзаралар орасида кутиб олиш имконияти, меҳмонхоналарнинг кенг танлови ва таассуротларнинг хилма-хиллиги Маврикий оролини яқинлашиб келаётган байрам таътили учун энг жозибадор йўналишлардан бирига айлантирмоқда.
Бундан ташқари, Prestige Travel оролнинг етакчи меҳмонхоналарида олдиндан кафолатланган жойлар блокини таъминлаган. Улар қаторига Constance меҳмонхоналар тармоғи, The Westin Turtle Bay, Le Méridien Ile Maurice, St. Regis Le Morne, Shangri-La Le Touessrok ва Four Seasons Resort Mauritius at Anahita киради.
Бу эса саёҳатни олдиндан режалаштириш ва ўзингизга мос меҳмонхонани танлаш имконини беради.
Маврикий — бу шунчаки навбатдаги саёҳат манзили эмас, бу океан шовқини остида уйғониш, бетакрор табиатни кашф этиш, янги таъмларни татиб кўриш ва узоқ вақт давомида илиқ хотиралар билан эсга олинадиган лаҳзаларни бошдан кечириш имконияти.
Prestige Travel барчани Тошкентдан тўғридан-тўғри чартер дастури орқали Маврикий билан танишишга таклиф қилмоқда.
Батафсил маълумот олиш, ўзингизга мос меҳмонхонани танлаш ва саёҳатни банл қилиш учун Prestige Travel офисларига, онлайн платфорига ёки Ўзбекистон бўйлаб фаолият юритаётган барча сайёҳлик агентликларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Телефон:
+998 71 200 88 55
+998 95 144 44 44
Instagram: @prestigetravel_official
Telegram: t.me/prestigetravel_official
Facebook: fb.com/prestigetraveluz
Threads: prestigetravel_official
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ