• 12 014 сўм
    40.93
  • 13 281 сўм
    -1.46
  • 146 сўм
    1.66
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 014 сўм
    40.93
  • 13 281 сўм
    -1.46
  • 146 сўм
    1.66
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 18:46

Тошкентда Nexia 3 дарахтга урилиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди — видео

16 ноябрь куни соат 04:50 атрофида Чилонзор туманида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Nexia 3 автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган.

153
0
uznews.uz

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати маълум қилишича, 18 ёшли ҳайдовчи Бунёдкор кўчасида, «Ўзтелеком» биноси қаршисида ҳаракатланаётган бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, аварияга автомобилнинг рул бошқарувидаги техник носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва икки нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган. Бироқ шифокорлар саъй-ҳаракатларига қарамай, учаласи ҳам вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

153
0

Изоҳ