• 12 014 сўм
    40.93
  • 13 281 сўм
    -1.46
  • 146 сўм
    1.66
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 014 сўм
    40.93
  • 13 281 сўм
    -1.46
  • 146 сўм
    1.66
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 09:46

Cирдарёда дўстининг тўйига "Зил" юк машиналаридан кортеж уюштирган ҳайдовчиларга чора кўрилди

Ҳайдовчилар тўйда сюрприз тайёрлаш ва машҳурликка эришишни истаганини бунга сабаб қилиб келтирган. Уларга жазо қўлланди.

131
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Сирдарё вилояти Гулистон туманидаги тўй маросими вақтида бир нечта юк автомашинаси ҳайдовчилари гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб, йўл ҳаракати қоидаларини бузган.

Ҳолат акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси суриштирув ўтказди ва қоидабузарлик содир этган ҳайдовчилар аниқланди.

Уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 129-моддаси биринчи қисмига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Шунингдек, ҳайдовчилар билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тўй учун юк машиналаридан иборат кортеж ташкил қилган шахслардан бири буни яқин дўстининг тўйига сюрприз сифатида уюштирганини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу ҳаракат ижтимоий тармоқларда машҳурликка эришиш мақсадида ҳам амалга оширилган.

У ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишга чақириб, гуруҳ бўлиб ҳаракатланиш салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

131
0

Изоҳ