Суд қарорига кўра, 2026 йил 10 ноябрь куни Р. Т. спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда Бўстонлиқ тумани, С. Раҳимов маҳалласидаги хонадонида келини Р. Т.га нисбатан турли гаплар айтган ва шаҳвоний шилқимлик қилган.
Суд мажлисида жабрланувчи қайнотасининг маст ҳолда унга нисбатан ножўя гаплар айтгани ва номақбул хатти-ҳаракатлар содир этганини билдирган. Ҳуқуқбузар эса судда айбини тан олган.
Суд Р. Толабаевнинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41¹-моддаси 1-қисми билан малакалаб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.
Изоҳ