2026 йил 4 ноябрь куни фуқаро Тошлоқ тумани Ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, таниши унинг сир сақланиши лозим бўлган маълумотларини яқин қариндошларига ошкор қилиш билан қўрқитиб, 20 млн сўм талаб қилаётганини билдирган.
Мурожаат асосида туман ИИБ тезкор ходимлари томонидан тадбир ўтказилди. Унда гумонланувчи аёл талаб қилинган пулнинг 10 млн сўмини Тошлоқ туманидаги тўйхона олдида олаётган вақтида ушланган. Пуллар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ