Давлат меҳнат инспекцияси маълумотларига кўра, бахтсиз ҳодисалар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,9 фоизга ошган. 2025 йилнинг дастлабки 10 ойида 665 та шундай ҳодиса қайд этилган.
Қайд этилган 771 та бахтсиз ҳодисанинг 38 таси гуруҳий, 2 таси енгил, 542 таси оғир оқибатли бўлган. Яна 189 та ҳодиса ўлим билан якунланган.
Жабрланганларнинг 586 нафари оғир, 30 нафари енгил жароҳат олган, 231 нафари вафот этган. Жами жабрланганлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,2 фоизга кўпайган. 2025 йилнинг 10 ойида 742 нафар киши жабрланган.
Бахтсиз ҳодисалар энг кўп саноат-ишлаб чиқариш соҳасида қайд этилган — 259 та. Қурилиш ишларида 217 та, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида 36 та, транспорт ва логистикада 26 та ҳолат аниқланган.
Шунингдек, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасининг ҳар бирида 23 тадан, таълим соҳасида 18 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган. Бошқа соҳалар ҳиссасига 169 та ҳолат тўғри келган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп бахтсиз ҳодиса Тошкент шаҳрида (155 та) қайд этилган. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти (106 та), Қашқадарё вилояти (71 та), Навоий вилояти (65 та) ва Бухоро вилояти (63 та) жойлашган.
Андижон ва Самарқанд вилоятларининг ҳар бирида 54 тадан, Фарғона вилоятида 44 та, Сирдарё вилоятида 34 та, Наманган вилоятида 30 та, Қорақалпоғистон Республикасида 27 та, Сурхондарё вилоятида 24 та, Жиззах вилоятида 21 та ва Хоразм вилоятида 20 та бахтсиз ҳодиса қайд этилган.
Изоҳ