• 12 024 сўм
    9.24
  • 13 237 сўм
    -43.89
  • 146 сўм
    -0.65
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 024 сўм
    9.24
  • 13 237 сўм
    -43.89
  • 146 сўм
    -0.65
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Реклама Бугун, 15:14

UZCARD Ўзбекистондаги карта эгалари учун Apple Pay хизматини ишга туширмоқда

UZCARD Ўзбекистондаги ўз карталари эгалари учун Apple Pay хизматини ишга тушираётганини эълон қилди. Хизмат дўконларда iPhone ва Apple Watch ёрдамида контактсиз тўловларни осон, хавфсиз ва махфий тарзда амалга ошириш имконини беради.

101
0
uznews.uz

Дастлабки босқичда Apple Pay Xalq Banki томонидан чиқарилган UZCARD карталари эгалари учун мавжуд. Харидлар учун тўлов қилиш учун ён тугмани икки марта босиш, аутентификациядан ўтиш ва iPhone ёки Apple Watch ни тўлов терминалига яқинлаштириш кифоя. Хизмат iOS 27 операцион тизимида ишлайдиган мос Apple қурилмаларида қўллаб-қувватланади.

Apple Pay орқали амалга ошириладиган ҳар бир транзакциянинг хавфсизлиги Face ID, Touch ID ёки қурилма код-пароли ёрдамидаги аутентификация, шунингдек ноёб бир марталик динамик хавфсизлик коди орқали таъминланади.

Ишончли аутентификациядан ташқари, Apple Pay фойдаланувчиларнинг тўлов маълумотларини ҳимоя қилишни ҳам таъминлайди. Apple Pay орқали кредит ёки дебет картадан фойдаланилганда, картанинг ҳақиқий рақами на қурилмада, на Apple серверларида сақланади, шунингдек сотувчиларга ҳам узатилмайди. Бунинг ўрнига ҳар бир картага қурилманинг ноёб ҳисоб рақами (Device Account Number) бириктирилади, у шифрланади ва Secure Element да — соҳа стандартларига мувофиқ сертификатланган ҳамда қурилмада тўлов маълумотларини хавфсиз сақлаш учун мўлжалланган чипда ишончли тарзда сақланади.

Apple Pay ни улаш жуда осон. Бунинг учун iPhone даги Wallet иловасини очиш, «+» тугмасини босиш ва Xalq Banki томонидан чиқарилган UZCARD картасини қўшиш бўйича кўрсатмаларга амал қилиш керак. Карта iPhone ёки Apple Watch га қўшилгандан сўнг, ушбу қурилмада Apple Pay дан фойдаланишни бошлаш мумкин.

Агар UZCARD картасига боғланган телефон рақами Apple ҳисоб қайдномасида кўрсатилган рақамдан фарқ қилса, фойдаланувчи банкда рўйхатдан ўтказилган рақамни ишончли рақамлар рўйхатига қўшиши мумкин. Бунинг учун iPhone да «Созламалар»ни очиш, ўз исмингизни танлаш, «Кириш ва хавфсизлик» → «Икки факторли аутентификация» бўлимига ўтиш ва «Ишончли телефон рақамини қўшиш» тугмасини босиш керак. Шундан сўнг банк картасига боғланган рақамни киритиш ва уни SMS-код ёки телефон қўнғироғи орқали тасдиқлаш лозим.

«Apple Pay интеграцияси — UZCARD тўлов тизимини ривожлантириш ва Ўзбекистонда глобал рақамли технологиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш йўлидаги муҳим қадамдир. Биз замонавий тўлов ечимлари азиз фойдаланувчиларимизнинг кундалик ҳаётининг табиий қисмига айланишига интиламиз. Хизмат Xalq Banki томонидан чиқарилган карталардан бошланади ва ривожланиш жараёнида яқин орада бошқа ҳамкор банклар ҳам хизматга уланади. Ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлагани учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига, лойиҳани амалга оширишда кўрсатган кўмаги учун Apple компаниясига самимий миннатдорлигимизни билдирамиз ва бажарилган ишлар учун UZCARD жамоамизга улкан ташаккур айтамиз», – деди UCMG МЧЖ бош директори Давид Меликидзе.

Apple Pay орқали харидлар учун тўлов амалга оширилганда, UZCARD карталари эгалари учун уларнинг карталарида назарда тутилган барча афзаллик ва имтиёзлар аввалгидек сақланиб қолади.

Apple Pay ҳақида батафсил: apple.com/apple-pay
UZCARD ҳақида батафсил: uzcard.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

101
0

Изоҳ