• 11 980 сўм
    -30.09
  • 13 134 сўм
    -66.62
  • 146 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 980 сўм
    -30.09
  • 13 134 сўм
    -66.62
  • 146 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 11:19

Янги Тошкентда $50 млндан ортиқ инвестиция киритганларга 20 йиллик солиқ имтиёзи берилади

Янги Тошкент қурилишини жадаллаштириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш устидан назорат кучайтирилади. $50 млндан ортиқ маблағ киритадиган инвесторлар учун фойда солиғини 1 фоизгача камайтириш, ер ва мол-мулк солиғидан 20 йилга озод қилиш каби имтиёзлар назарда тутилган.

57
0
prezident.uz

18 ноябрь куни президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент қурилишини жадаллаштириш ва «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда қурилиш ишларининг бориши, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда тадбиркорлар учун маъмурий тўсиқларни бартараф этиш чоралари муҳокама қилинди.

Президент ҳар бир инвестиция лойиҳаси бўйича кунлик назорат ўрнатиш ва юзага келаётган муаммоларни тезкор ҳал этишни топширди. Қурилиш майдонларини тайёрлаш ва инвесторлар учун зарур шароитларни яратиш билан Янги Тошкент дирекцияси марказлашган тартибда шуғулланади.

Шунингдек, электр энергияси, сув таъминоти, иссиқлик тармоқлари, канализация ва йўллар бинолар фойдаланишга топшириладиган вақтга қадар тайёр бўлиши кераклиги таъкидланди. Вилоятларга бириктирилган ҳудудлар учун ҳам алоҳида инфратузилма дастурлари ишлаб чиқилади.

Янги Тошкентда фақат турар жой биноларини қуриш билан чекланиб қолмаслик белгиланди. Вилоятларга ажратилган ҳудудларда бизнес ва савдо марказлари, меҳмонхоналар, таълим ва тиббиёт муассасалари, спорт ва маданият объектлари, шунингдек, жамоат жойлари барпо этилади.

Барча бинолар шаҳарнинг ягона архитектура концепцияси ва «яшил қурилиш» талабларига мос бўлиши лозим. Йиғилишда йирик халқаро брендларни жалб қилиш, замонавий архитектура ечимларини жорий этиш ва ҳудудлар ўртасида рақобат муҳитини шакллантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Инвесторлар учун қандай имтиёзлар бор?

Эслатиб ўтамиз, 10 ноябрь куни президентнинг ПФ–243-сонли фармони имзоланган эди. Ҳужжат Янги Тошкент ва Самарқанд шаҳридаги «Ширин» массивида йирик шаҳарсозлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чораларни назарда тутади.

Белгиланган талабларга жавоб берадиган, қиймати 50 млн доллардан юқори бўлган лойиҳалар учун қуйидаги имтиёзлар белгиланган:

  • фойда солиғи ставкасини 1 фоизгача камайтириш;
  • ер солиғи ва мол-мулк солиғидан 20 йил муддатга озод қилиш;
  • ер участкасининг бошланғич нархини 1 долларгача тушириш имконияти;
  • дастлабки тўловни 10 фоизгача камайтириш ва қолган суммани 4–7 йил давомида фоизсиз бўлиб тўлаш;
  • қурилиш учун айрим товарларни олиб киришда божхона имтиёзларини қўллаш.

Бундан ташқари, хорижий инвесторлар учун қўшимча кафолатлар ва йирик лойиҳаларни амалга оширишни соддалаштириш механизмлари ҳам назарда тутилган.

Аввалроқ давлат раҳбари Янги Тошкент қурилиши натижаларини ҳар ойда муҳокама қилиб бориш бўйича топшириқ берган эди. Навбатдаги йиғилишда ҳам белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариш ва ижро интизомига қатъий риоя қилиш зарурлиги таъкидланди.

57
0

Изоҳ