• 12 014 сўм
    40.93
  • 13 281 сўм
    -1.46
  • 146 сўм
    1.66
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 014 сўм
    40.93
  • 13 281 сўм
    -1.46
  • 146 сўм
    1.66
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 16:39

Ўзбекистонликлар фирибгарлар сабабли 9 ойда 278 млрд сўмдан зиёд маблағидан айрилди

Энг кўп зарар телефонларга зарарли дастурлар ўрнатиш орқали етказилган. Ушбу усул билан фуқаролардан 79,3 млрд сўм ўғирланган. Яна 98,1 млрд сўм эса фирибгарлик тури аниқ кўрсатилмаган ҳолда банк карталари ва электрон ҳамёнлардан ечиб олинган.

66
0
uznews.uz

Марказий банк Ички ишлар вазирлигининг Cardblock платформасида 1 январдан 1 октябрга қадар рўйхатга олинган фирибгарлик ҳолатларини таҳлил қилди.

Маълумотларга кўра, фирибгарлик усуллари бўйича қуйидаги ҳолатлар қайд этилган:

  • Зарарли дастурлар ўрнатиш — 18 830 та ҳолат, 79,3 млрд сўм зарар;
  • Телефон орқали берилган кўрсатмаларга амал қилиш — 611 та ҳолат, 27,7 млрд сўм зарар;
  • Telegram аккаунтларини эгаллаб олиш — 2 808 та ҳолат, 21,9 млрд сўм зарар;
  • Сохта трейдинг таклифлари — 1 044 та ҳолат, 15,1 млрд сўм зарар;
  • Пулни кўпайтириб бериш ваъдасидаги молиявий пирамидалар — 1 086 та ҳолат, 14 млрд сўм зарар;
  • Интернет харидларида олдиндан тўлов — 3 571 та ҳолат, 10,5 млрд сўм зарар;
  • Фуқаролар номига онлайн кредит расмийлаштириш — 130 та ҳолат, 10,6 млрд сўм зарар;
  • Онлайн ўйинлардаги тўловлар — 272 та ҳолат, 900 млн сўм зарар.

Бундан ташқари, 11 475 та мурожаатда фирибгарлик тури аниқ кўрсатилмаган бўлиб, банк карталари ва электрон ҳамёнлардан жами 98,1 млрд сўм маблағ ечилган.

Марказий банк маълумотларига кўра, фирибгарлик натижасида етказилган умумий моддий зарар 278,3 млрд сўмни ташкил этган. Тезкор чоралар натижасида эса 113,1 млрд сўм маблағни блоклашга эришилган.

Қайд этилган ҳолатлар юзасидан ички ишлар органлари томонидан суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

66
0

Изоҳ