Давлат раҳбари самолёти мамлакат ҳаво ҳудудига кирганида Уммон Қироллик Ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчи самолётлари ҳамроҳлик қилди.
Масқат халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёевни Уммон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид ҳамда мамлакатнинг юқори мартабали расмий вакиллари кутиб олди.
Ўзбекистон президенти шарафига фахрий қоровул саф тортди. Давлат раҳбарлари расмий делегациялар аъзолари билан саломлашиб, фахрий қоровул сафини кўздан кечирди.
Қисқа суҳбатдан сўнг икки давлат раҳбари биргаликда «Ал-Алам» саройига йўл олди.
Изоҳ