• 11 980 сўм
    -30.09
  • 13 134 сўм
    -66.62
  • 146 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 980 сўм
    -30.09
  • 13 134 сўм
    -66.62
  • 146 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 11:00

Райҳон, «Уммон» гуруҳи ва Ғайбулла Турсунов концерт рекламасида ижро шаклини кўрсатмагани учун огоҳлантирилди

Қўмита ўрганишида Лолита, Ани Лорак, Mayot, Николай Фоменко, Иззат Шукуров ва бошқа артистлар концертлари рекламаларида ҳам ижро шакли кўрсатилмагани аниқланди. Жами 27 та рекламада шундай қоидабузарлик қайд этилган.

102
0
ИИ/uznews.uz

Рақобат қўмита маълумотига кўра, Instagram’даги 27 та концерт рекламасида ижро шакли кўрсатилмаган. Жумладан, Лолита, Ани Лорак, Mayot, Николай Фоменко, Иззат Шукуров, «Уммон» гуруҳи, Райҳон Ғаниева ва Ғайбулла Турсунов концертлари рекламасида шундай камчилик қайд этилган.

Шунингдек, Toxi$, «Машина времени» ва Отар Кушанашвили иштирокидаги дастурларнинг ташқи рекламаларида ҳам ижро шакли ҳақида маълумот берилмаган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли реклама берувчиларга рекламаларни қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш бўйича огоҳлантиришлар юборилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 207-сон қарорига мувофиқ, концерт рекламаларида «Жонли ижро», «Фонограммадан фойдаланган ҳолда жонли овоз» ёки «Фонограммали концерт дастури» каби ижро шакллари аниқ кўрсатилиши лозим.

«Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 44-моддасига кўра, фонограммадан фойдаланилганда бу ҳақда рекламada маълумот берилиши керак. Ташқи рекламada ушбу маълумот реклама майдонининг камида 10 фоизини эгаллаши, концерт ташкилотчилари эса томоша бошланишидан олдин бу ҳақда аудиохабар берилишини таъминлаши шарт.

Рақобат қўмитаси концерт ташкилотчилари ва реклама берувчиларни қонунчилик талабларига қатъий риоя этишга чақирди. Талаблар бузилган ҳолатларда қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилиши мумкин.

102
0

Изоҳ