Саройга киришда Шавкат Мирзиёев ва Уммон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид ўтирган автомобилни отлиқ фахрий қоровул кутиб олиб, кузатиб борди.
Ўзбекистон президенти шарафига 21 марта артиллериядан тантанали салют берилди. Сарой олдида фахрий қоровул саф тортди. Давлат раҳбарлари минбарга кўтарилгач, Ўзбекистон давлат мадҳияси янгради.
Шундан сўнг икки давлат раҳбари расмий делегациялар аъзолари билан саломлашди.
Тантанали маросим якунланганидан кейин саройда олий даражадаги музокаралар бошланди.
Изоҳ