• 12 014 сўм
    40.93
  • 13 281 сўм
    -1.46
  • 146 сўм
    1.66
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 014 сўм
    40.93
  • 13 281 сўм
    -1.46
  • 146 сўм
    1.66
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 16:39

Malaysia Airlines Лангкавидан Тошкентга мавсумий тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқчи

Малайзия миллий авиакомпанияси 2026 йил декабридан 2027 йил февралигача Тошкентга чартер рейсларини амалга оширишни режалаштирмоқда. Парвозлар ҳафтанинг ҳар шанба куни бажарилиши кўзда тутилган.

61
0
Uzbekistan Airports

Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар беришича, Лангкави — Тошкент — Лангкави йўналиши бўйича парвозлар дастури 2026 йил 5 декабрдан 2027 йил 6 февралгача давом этади.

Ушбу даврда рейслар ҳафтасига бир марта амалга оширилиши режалаштирилган.

Қайд этилишича, янги йўналишнинг очилиши Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги туристик сафарлар имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Маълумот учун, Malaysia Airlines — Малайзиянинг миллий авиакомпанияси бўлиб, 1947 йилдан буён фаолият юритади. Компания Куала-Лумпур халқаро аэропортида жойлашган ва oneworld халқаро авиация альянзи аъзоси ҳисобланади.

61
0

Изоҳ