• 12 010 сўм
    -13.16
  • 13 201 сўм
    -36.1
  • 146 сўм
    0.1
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 010 сўм
    -13.16
  • 13 201 сўм
    -36.1
  • 146 сўм
    0.1
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 17:02

Трансмиллий жиноий гуруҳ аъзоси бўлган ўзбекистонлик аёл Қозоғистонга экстрадиция қилинди

У трансмиллий уюшган жиноий гуруҳ таркибида фаолият юритганликда гумонланмоқда. Унга нисбатан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

70
0
ИИ/uznews.uz

Қозоғистон Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлиги Интерпол ходимлари Грузиядаги Қозоғистон элчихонаси кўмагида Ўзбекистон фуқаросини ушбу мамлакатдан экстрадиция қилди.

Тергов маълумотларига кўра, аёл бошқа жиноий гуруҳ аъзолари билан биргаликда фоҳишалик ва бошқа жинсий хизматлар кўрсатувчи шахслардан «Kyzdar.net» интернет сайтидаги анкеталарини тўлдириш учун пул қабул қилган. Бу орқали уларнинг хизматларини реклама қилиш ва тарғиб этиш таъминланган.

Гуруҳ аъзолари келиб тушган маблағлардан комиссия ушлаб қолиб, қолган қисмини сайт ташкилотчиларига ўтказиб турган. Шу тариқа ноқонуний воситачилик схемасининг узлуксиз ишлаши таъминланган.

Жиноий гуруҳнинг айрим аъзолари аввалроқ турли муддатларга озодликдан маҳрум қилинган. Бироқ гумонланувчи ҳамда гуруҳнинг бошқа айрим аъзолари терговдан яшириниб, халқаро қидирувга берилган.

Жорий йил июль ойида аёл Грузия ҳудудида қўлга олинган ва Қозоғистон Бош прокуратурасининг сўровига асосан экстрадиция қилинган. Ҳозирда у тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Унга қўйилаётган айбловлар бўйича мол-мулкни мусодара қилиш билан бирга 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

70
0

Изоҳ