Бу ҳақда суднинг расмий маълумотида айтилган.
Апелляция судининг ҳукмига кўра, учала аёл ҳам Жиноят кодексининг 140-моддаси 3-қисми "а" банди (ҳақорат қилиш) ва 165-моддаси 3-қисми "а" банди (товламачилик)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.
Жазолар қуйидагича белгиланди:
— К. А. (Комила Абдуқодирова) – 3 йил 6 ой;
— Б. Г. (Барчин Ғафурова) – 4 йил;
— Н. Р. (Ниҳола Ражабова) – 4 йил 6 ой.
Улар жазони умумий тартибли колонияларда ўтайди.
Бундан аввал, 2026 йил 16 июнда Чилонзор туман суди К. А.ни туҳмат, ҳақорат қилиш ва ўзбошимчалик, Б. Г.ни туҳмат ва ҳақорат қилишда айбли деб топиб, уларга мос равишда 1 йил 6 ой ва 1 йил 3 ой муддатга озодликни чеклаш жазосини берган эди.
Н. Р. эса ҳақорат қилиш ва товламачиликда айбли деб топилиб, 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган эди.
Иш Н. Р. ва жабрланувчи У. А.нинг шикоятлари асосида апелляция тартибида қайта кўрилди. Натижада биринчи инстанция суди ҳукми бекор қилинди.
Суд жабрланувчи ва бошқа манфаатдор шахсларга жиноят туфайли етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судига мурожаат қилиш ҳуқуқи борлигини тушунтирган.
Апелляция ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг тафтиш инстанциясига шикоят бериши ёки протест келтириши мумкин.
Изоҳ