• 12 010 сўм
    -13.16
  • 13 201 сўм
    -36.1
  • 146 сўм
    0.1
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 010 сўм
    -13.16
  • 13 201 сўм
    -36.1
  • 146 сўм
    0.1
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 13:13

Алишер Қодиров боғча ва бошланғич синфларда таълим тилини танлаш ҳуқуқини чеклашни таклиф қилди

«Миллий тикланиш» демократик партияси етакчиси ўзбек миллатига мансуб болаларни боғча ва бошланғич синфларда фақат давлат тилида ўқитиш ва тарбиялаш мажбурий бўлиши кераклигини билдирди. Бошқа миллат вакиллари учун эса ўз она тилида таълим олиш имкониятини сақлаб қолишни таклиф қилди.

107
0
mt.uz

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров партия фракциясининг йиғилишларидан бирида мактабгача ва бошланғич таълим тилини танлаш борасидаги ота-оналар ҳуқуқини чеклаш ташаббуси билан чиқди.

Унинг фикрича, ўзбек миллатига мансуб болалар мактабгача таълим ва бошланғич таълимни фақат давлат тилида олиши керак. Бунинг учун амалдаги қонунчиликни қайта кўриб чиқиш таклиф этилмоқда.

«Бошланғич таълим давлат тилида олиб борилмаслиги қандай бўлиши мумкин? Давлат таълим стандартларига риоя этилишини таъминлаш ва уларда бола бошланғич таълимни ҳамда тарбияни давлат тилида олиши шартлиги талабини белгилаш зарур. Агар буни уддалай олмасак, ушбу қонундан ҳеч қандай фойда бўлмайди», — деди Қодиров.

У «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги қонуннинг 38-моддасига эътибор қаратди. Мазкур моддада, унинг айтишича, ота-оналарга таълим тилини эркин танлаш ҳуқуқи берилган.

Сиёсатчи ота-оналар фарзандлари учун бошқа тилларда таълим олишни танлаши мумкинлигидан норозилигини билдириб, қонунчиликдаги тегишли нормани ўзгартиришни таклиф қилди.

«Мен бугун сизлар “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги қонуннинг 38-моддасини ўзгартириш таклифи билан келасизлар, деб кутгандим. Таълим тилини танлаш ҳуқуқига келсак, олий таълимда — марҳамат, ҳар ким ўзи хоҳлаган тилда ўқисин. Аммо бошланғич таълимда бундай танлаш ҳуқуқини бериш мумкин эмас», — деди у.

Шу билан бирга, Қодиров таклиф этилаётган чекловлар Ўзбекистонда яшовчи бошқа миллат вакилларига нисбатан қўлланмаслиги кераклигини таъкидлади.

«Агар гап бошқа миллатга мансуб ватандошларимиз ҳақида кетаётган бўлса, марҳамат, уларнинг ўз миллий тили бор ва уни танлаш ҳуқуқига эга. Аммо боланинг ота-онаси иккаласи ҳам ўзбек бўлса, унга бошқа тилда таълим олишни танлаш ҳуқуқини бериш мумкин эмас», — деди партия етакчиси.

Унинг фикрича, таълим тили масаласига нафақат таълим сиёсати, балки миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳам ёндашиш лозим.

«Бу масалага миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан ёндашиш керак. Уни таълим ва тарбия соҳасидаги сиёсатимизни амалга ошириш нуқтаи назаридан кўриб чиқиш зарур», — деди Қодиров.

Шунингдек, сиёсатчи бошқа тилда таълим олиш миллий ўзлик ва маданиятнинг йўқолишига олиб келиши мумкинлигини билдирди.

«Тил йўқолиши ортидан маданият ҳам йўқолади. Шундан кейин уларни ватанпарварлик руҳида қанчалик тарбияламанг, ҳеч қандай фойдаси бўлмайди. Бу миллий таҳдид эмасми?» — дея таъкидлади у.

107
0

Изоҳ